Windows 7 янгилашда хатолик юз берди. код 80072EFE
Windows 7, Windows 8, Windows Server 2008 ва Windows Server 2012 ни янгилашга уринишда юзага келадиган 80072EFE рақамли хато, Янгилаш агенти эскирганлиги ва Microsoft серверларига уланиш имконияти йўқлиги туфайли содир бўлади.

Биринчи навбатда, тизим қайси разрядлилигини аниқлашингиз зарур. Бунинг учун Проводникни очиб, «Компьютер» бўлимига ўтинг. Диск кўрсаткичи пастида бўш жойда сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, «Свойства»ни танланг. Компьютер хусусиятларидан «Тип системы» қаторини топинг: У ерда «32 разряд» , «64 разряд» ёки «Itanium» деб кўрсатилган бўлиши мумкин.
Кўп эҳтимол билан, сизда 32 разрядли (баъзида х86 ёки 32-бит деб ҳам аталади) ёки 64 разрядли операцион тизим ўрнатилган бўлади.
Windows 7 Янгилаш агентини ишга тушириб олиш учун қуйидаги дастурлардан бирини (версия ва разрядга мос келадиганини) ўрнатиш керак бўлади:
- Windows 8 – KB2937636:
- 32bit: Microsoft.com сайтидан, акси (.msu, 3.7Мб)
- 64bit: Microsoft.com сайтидан, акси (.msu, 4.5Мб)
- Windows Server 2012 – KB2937636 64-разряд тизим учун: Microsoft сайтидан, акси (.msu, 4.5Мб)
- Windows 7, Windows Server 2008:
Керакли файл ўрнатилгандан кейин компьютерни қайта ишга туширишга розилик беринг. Агар компьютерни қайта ишга тушириш сўрови пайдо бўлмаса, компьютерни ўзингиз ўчириб қайта ишга туширинг.

Windows янгилаш маркази орқали янгиланишларни қидиришни ишга туширинг. Янгиланишларни биринчи марта қидириш жараёни мавжуд янгиланишлар сонига қараб анча узоқ вақт (1-2 соатгача) давом этиши мумкин.

Хатолик барибир пайдо бўлса
Windows 7 нинг жуда эскирган версияларида шундай ҳолатлар ҳам содир бўладики, юқорида кўрсатилган янгиланиш ўрнатилганидан кейин ҳам 80072EFE хатоси кўрсатилишда давом этади.
Бу ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
- Windows 7 учун Service Pack 1 (SP1) янгиланиш пакетини (KB976932) ўрнатиш: https://www.catalog.update.microsoft.com/Search.aspx?q=KB976932 . Янгилаш пакети катта ҳажмга эга: 32 разрядли тизимлар учун 540 МБ дан сал кўпроқ ва 64 разрядли тизимлар учун 910 МБ дан сал кўпроқ.
- Ўрнатгандан кейин компьютерни ўчириб ёқишлик.
- Ушбу мақола бошида ёзилган, Янгилаш агентини ўрнатиш
- Компьютерни ўчириб ёқишлик.
- Windows янгилаш марказини қайта ўрнатишни синаб кўришлик.
8007000E хатоси
Айрим ҳолатларда, жуда кўп Windows 7 янгиланишлари ўрнатилмаган бўлса, SP1 ўрнатилгандан ва янгилаш агенти ўрнатилгандан кейин, 8007000E хатоси пайдо бўлиши мумкин:
Бундай ҳолатда, қўшимча равишда (SP1 устига) қуйидаги янгилаш пакетларини ўрнатиш талаб қилинади:
- KB4474419 v3:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан - KB4490628:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан - KB4516655:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан - KB5006749:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан - KB2533552:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан - KB3083324:
Windows 7 x86: Microsoft сайтидан
Windows 7 x64: Microsoft сайтидан
Ёки барча янгиланишлар битта архивда юклаб олишингиз мумкин:
- Windows 7 x86: Windows7-RenewUpdateAgent-x86.zip
- Windows 7 x64: Windows7-RenewUpdateAgent-x64.zip
Барча янгиланишлар ўрнатилгандан кейин, компьютерингизни ўчириб қайта ишга туширинг ва Windows янгилаш маркази орқали операцион тизимни янгилашга ҳаракат қилиб кўринг.